Тошкентда ўзбек-россия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

Дата: 13:17, 28-05-2014.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Кеча Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ТИВ ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Россия Федерацияси ТИВ делегациясига вазирликнинг МДҲ учинчи департаменти директори Александр Стерник бошчилик қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон ТИВдан хабар қилишларича, маслаҳатлашувлар икки мамлакат ТИВ ўртасидаги 2014 йилга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури доирасида ўтказилди.
Томонлар ўзбек-россия ва ҳудудий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар, баъзи халқаро масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Учрашувда Россия элчиси Владимир Тюрденев ҳам қатнашди.
Россия томони маълумотларига кўра, 2013 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айланмаси $5,4 млрдни ташкил этган. Россиянинг Ўзбекистон ташқи савдосидаги улуши ушбу даврда 29% тенг бўлган.
Икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида 2013-2015 йилларда Маданий-гуманитар ва илмий-техникавий соҳаларда ҳамкорлик бўйича дастур имзоланган ва амал қилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, 2014 йилнинг 2 апрелида Москвада Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида ўзаро алоқаларга доир ўзбек-россия маслаҳатлашувлари бўлиб ўтган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: