Тошкентда ўзбек-туркман ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

Дата: 17:28, 27-09-2016.

Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ – Куни кеча, 26 сентябрда Тошкентда бўлиб ўтган Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича ўзбек-туркман қўшма комиссиясининг 12-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Хабар берилишича, Туркманистон делегациясига савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Довран Оразмирадов бошчилик қилди.  

Учрашувда томонлар шартномавий-ҳуқуқий базани янада кенгайтириш, транспорт, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, кимё, сув хўжалиги, электроэнергия, маданият, илмий-техник соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш кабиларни муҳокама қилдилар.

Меҳмонлар ўз чиқишларида ўзаро ҳамкорликни янада тараққий топтириш имкониятлари ҳақида гапирдилар.

2015 йил якунлари бўйича иккитомонлама товар айланмаси $319,7 млнни, 2016 йил январ-августда $177 млнни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда туркман сармояси иштирокидаги 7 корхона фаолият кўрсатмоқда, Туркманистонда эса Ўзбекистон резидентларига қарашли 6 корхона мавжуд.

Ўзбек-туркман қўшма комиссияси 1996 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Комиссия фаолияти уни ташкил этиш ҳақидаги 2009 йил 13 декабрдаги келишув билан тартибга солинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: