Тошкентдаги Инха Университети талабалари АҚШда икки семестр ўтказадилар

Дата: 10:22, 25-08-2016.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) икки талабаси Америка Қўшма Штатларининг етакчи университетларида икки семестр таълим олиш имкониятини қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ОТМ маълумотларига кўра, IUT учинчи курс талабалари Юлдуз Ходжаева ва Нуруддин Иминохунов Global Undergraduate Exchange Program (Global UGRAD) дастури доирасидаги стипендияларни ютиб олдилар.

Мазкур дастур талабалар учун Қўшма Штатларда фақатгина бир ўқув семестри давом этадиган ўқиш имкониятини яратиб беради.

Танлов натижасига кўра, Юлдуз Ходжаева Сейнт Клауд Стейт Университетида (St.Cloud State University) ўқийди.

Ўз навбатида, Нуруддин Иминохунов эса Миссиссиппи Университетида (University of Mississippi) ўқиш имкониятини қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, Global UGRAD Қўшма Штатлар Давлат департаменти Таълим ва маданият масалалари бюросининг Евросиё ва Марказий Осиёдаги Талабалар алмашиш бўйича глобал дастуридир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: