Тошкентдаги IUTда Inha глобал таълим маркази очилди

Дата: 15:37, 15-02-2019.

Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – Тошкентдаги Инха Университетида (IUT) Inha глобал таълим маркази очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотларига кўра, марказнинг очилиши маросимида IUT ректори в.б. Музаффар Жалолов ва лойиҳа декани Чой Ки Янг ҳам иштирок этди. 

“Inha глобал таълим маркази IUT ва Inha универститетида ўқишга  интилаётган маҳаллий ҳамда хорижий талабаларга маслаҳатлашув хизматларини тақдим этади. Тошкент шаҳрида жойлашган ушбу расмий маслаҳат маркази турли маълумотларни олишда ахборотдан қулай ва тезкор фойдаланиш имкониятини таъминлайди. Бу хорижлик талабаларга ўқиш тизимига кўникиш ва мослашишга ёрдам беради”, - дейилади вазирлик хабарида.

Шу билан бирга, марказ Ўзбекистондаги Инҳа университети талабалари билан алмашиш, стипендиялар хақида маълумот бериш, телефон орқали талабалар билан алоқада бўлиб туриш бўйича хизматларини тақдим этади, талабнома бериш ва факультетни танлашда ҳамда йўналтиришда ёрдам беради. 

Сурат манбаи: protoday.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: