Тошкентдаги олий таълим муассасаси 10 дан 16 ёшгача болалар учун Inha Tashkent Summer School ёзги лагерини ташкил қилади

Дата: 14:01, 22-05-2018.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ёзги таътил даврида 10 дан 16 ёшгача бўлган болалар учун “Inha Tashkent Summer School” лагерини ташкил қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Таълим муассасидан маълум қилишларича, “Inha Tashkent Summer School” илк бор ўтказилиб, ёзги таътил вақтида болаларнинг интеллектуал ривожланиши ва самарали вақт ўтказишларига қаратилган.

Болаларнинг ёшига қараб мантиқий математика, инглиз тили, қизиқарли физика, дастурлаш, она тили инглиз тили бўлган ўқитувчи бўлган клуб, роботехника ва фикрлаш дизайнлари каби машғулотлар таклиф этилади.

Дастурлаш соатларида болалар дастурлаш асослари, веб-сайтлар яратиш, HTML, C++ ва Java ни ўрганадилар.

“Inha Tashkent Summer School” – Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг янги ташаббуси. Мазкур лойиҳа ёрдамида биз болалар учун қобилиятларни ривожлантириш ва кашф этиш учун имкониятлар яратишни хоҳладик. “Лагер вақтида болалар нафақат янги билимларга эга бўлишади, балки жамоада ишлаш ва ўзгача фикрлашни ўрганадилар”, - дея таъкидлади IUT нинг узлуксиз таълим маркази менежери Дилшод Соатмуродов.

Сурат манбаи: https://inha.uz/ru/news/318/

Янгилик билан ўртоқлашиш: