Тошкентнинг тез ёрдам шифокорлари бодикамерлар билан таъминланади

Дата: 13:38, 10-12-2019.

Тошкент. 10 декабрь. ЎзТАГ – Тошкентнинг тез ёрдам шифокорлари бодикамерлар билан таъминланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Пойтахт маъмурияти маълумотларига кўра, яқинда Тошкент шаҳар тезёрдам станциясини капитал таъмирлаш ишлари якунига етди.

"Тез тиббий ёрдам тизимини комплекс такомиллаштириш доирасида call-марказ диспетчерлари ўқитилмоқда. Айни пайтда шаҳар станциясида барча заявкалар топширадиган 179 бригада ишлайди. Бир кунда тахминан 3000-3500 та заявка тушади”, – дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги видеорепортажида.

Қайд этилганидек, 11,9 млн долларлик дастур доирасида тез тиббий ёрдамни тезкор амалга ошириш учун Ford компаниясининг 150 та реанимобили тақдим этилади, улардан 69 таси аллақачон етказиб берилиб, яқин келажакда иш бошлайди.

"Бугунги кунда фавқулодда вазиятларда тўғридан-тўғри мулоқот қилиш учун иккита махсус реанимобил видеокамералар билан жиҳозланган. Яқин келажакда фельдшер ва шифокорларга чақирувларни амалга ошириш учун бодикамерларни жорий этиш ҳам режалаштирилган", - деб якунланади видеорепортаж.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда уч йил ичида тез тиббий ёрдам ходимларига 266 та ҳужум содир бўлган. Бундай ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун жавобгарликни кучайтириш мақсадида "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Сурат манбаи: secnews.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: