TRT турк телеканали Самарқанд ва Бухоро ҳақида кўрсатувлар суратга олмоқда

Дата: 17:08, 26-06-2018.

Тошкент. 26 июн. ЎзТАГ – 15-27 июн кунлари Туркиянинг TRT давлат телерадиокомпанияси “Илбер Ортайли билан қадим шаҳарлар” ва “Дунё икки дақиқада” дастурлари учун видеоматериаллар тайёрлашни амалга оширмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Суратга олиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимиятлари (маъмуриятлари – ЎзТАГ) кўмагида амалга оширилмоқда.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, TRT телерадиокомпанияси таълим, маданий ва спорт дастурлари, шунингдек, ҳужжатли фильмларни эфирга узатади.

Ушбу канал дастурлари барча ёшдаги томошабинларга мўлжалланган. Ушбу кўрсатувлар турк телевидениесида оммабоп ҳисобланади.

 

Сурат манбаи: http://turkweb.ru/kanal/

Янгилик билан ўртоқлашиш: