ТСВ Ўзбекистон президентининг АҚШга расмий ташрифи якунларини сарҳисоб қилди

Дата: 13:05, 21-05-2018.

Тошкент. 21 май. ЎзТАГ – Ташқи савдо вазирлиги (ТСВ) Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи якунларини сарҳисоб қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йилнинг 15-16 май кунлари Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи бўлиб ўтди. Икки кунлик ташриф доирасида ЎзР. Ташқи савдо вазирлиги томонидан АҚШ билан савдо муносабатларини мустаҳкамлаш ва ташқи савдо салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган 5 ҳужжатлар имзоланди”, - дейилади ТСВ матбуот хизматининг хабарида.

Имзоланган ҳужжатлардан бири АҚШ Савдо вазирлиги билан савдо алоқаларини кенгайтириш бўйича ўзаро англашув меморандумидир. “Ушбу ҳужжат ишбилармон доира вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш ва икки мамлакат ҳудудида уларнинг инвестиция фаолиятини рағбатлантиришни назарда тутаилмоқда”, - дейилади хабарда.

Ушбу ҳужжат доирасида Ўзбекистон вакилларининг қуйидаги Америка дастурларидаги иштирокини қайта тиклашга келишиб олинди:

- республика юристларини халқаро тижорат ҳуқуқи, АҚШ ва Ўзбекистонда тижрат ҳуқуқи бўйича маълумотлар алмашиш бўйича ўқитиш юзасидан Тижорий ҳуқуқни ривожлантириш дастури;

- мамлакат менежерларини АҚШнинг етакчи ширкатларида стажировкадан ўтказиш, америка компаниялари билан алоқаларни ўрнатиш ва америка амалиёти билан танишиш бўйича Ишбилармонлик стажировкалари бўйича Америка махсус дастури (САБИT);

- Америка бизнес-ассоциациялари билан бўлғуси савдо тадбирлари ва лойиҳалари бўйича ҳамкорлик дастури.

Шунингдек, ЎзР. Ташқи савдо вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ЮСАИД билан ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзолади. Бу ҳужжатнинг имзоланиши америка томони ушбу жараёнда техник ёрдам бериши, шу жумладан, БСТга тақдим этиш учун ҳужжатларни тайёрлашда ва мамлакатнинг ташкилотга аъзо бўлиш оқибатларини таҳлил қилишда, бу масала юзасидан семинар ва конференциялар ўтказишда кўмак кўрсатишини билдиради.

ЮСАИД билан 2018 йил октябрда Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари савдо форумини ўтказиш бўйича ҳамкорлик меморандуми доирасида ЎзР. ТСВ ва ЮСАИД Ўзбекистон ва АҚШ тадбиркорлари орасида тўғридан тўғри алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида тадбирни олий даражада ўтказиш учун барча ҳаракатларни амалга оширадилар. “Ўзбек маҳсулотининг АҚШ бозорига узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш мақсадида WCC International компанияси билан ўзбек тўқимачилик ва бошқа маҳсулотларини сертификатлаш бўйича лойиҳани амалга ошириш ҳақида келишиб олинди. Келишув доирасида Ўзбекистонда органик пахта етиштириш бўйича халқаро дастурни жорий қилиш ҳам кўзда тутилмоқда”, - деб таъкидланади хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш учун «йўл хариталарини» тайёрлаш ва ўзбек тадбиркорларининг глобал савдо платформаларига ҳамда электрон тўлов тизимларига киришини кенгайтириш режалаштирилган. “Бу мақсадда Openbucks Corp. тўлов компанияси билан Ўзбекистонда электрон савдони ривожлантириш бўйича ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди”, - дея қайд этилади хабарда.

Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Amazon савдо платформаси ҳақида ҳам гапириб ўтди: “Компания биринчи марта бозоримизга қизиқиш билдирди. Ушбу масала бўйича ҳамкорликда биз қатор ютуқларга эришдик. Ҳозирда Amazon раҳбарияти билан музокаралар олиб борилмоқда ва ўзбек бозорига чиқиш учун йўл харитасини биргаликда ишлаб чиқишни назарда тутадиган меморандумлар лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда”.

Сурат манбаи: http://novosti-uzbekistana.ru/mvesit-preobrazovano-v-ministerstvo-vneshnej-torgovli-ruz/

Янгилик билан ўртоқлашиш: