Туркия Сурияга ўтишга уринган 12 Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди

Дата: 16:17, 05-08-2015.

Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – Ўтган ярим йилда Туркия ноқонуний равишда Сурияга террористик ташкилотлар сафида ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ўтишга уринган 12 Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди, деб хабар қилди РИА Новостига Ўзбекистон ИИВ вакили.

“Уларнинг кўпчилиги Сурияга Туркия орқали борадилар, бу ерга эса нафақат Ўзбекистондан, балки Россия, Қозоғистон ва МДҲ бошқа мамлакатларидан келадалар”, - деди агентлик суҳбатдоши. У фақат июлда туркияликлар рухсат берувчи хужжатларсиз Сурияга ўтишга уринган уч Ўзбекистон фуқаросини қўлга олганлигини айтиб ўтди.

ИИВ вакили радикал гуруҳлар вакиллари ёллаш учун психологик усулларни қўллайдилар, деб ҳисоблайди.

Бундан олдинроқ, июл охирида Ўзбекистон фуқароси Марат Зоҳидов Сурияга сохта хужжатлар ёрдамида кириб, “Ислом давлати” терррористик ташкилоти сафига қўшилишга урингани учун Туркиядан чиқариб юборилган эди.

Эслатиб ўтамизки, “Ислом давлати” терррористик гуруҳи бугунда дунёдаги хавфсизлик йўлидаги асосий таҳдидлардан биридир. Уч йилда террористлар Ироқ ва Сурия ҳудудининг катта қисмини эгаллашга муваффақт бўлдилар. Бундан ташқари, улар Шимолий Африка ва Ливияга ҳам ўз таъсирларини тарқатишга уринмоқдалар. Турли баҳоларга кўра, ИД томонидан эгалланган ҳудуднинг майдони 90 минг квадрат километрни ташкил этиб, террористлар бу ерда ўз қонун ва органларига эга бўлган “Ҳалифат” ҳам эълон қилганлар. Экстремистларнинг сони 50 мингдан 200 минггача деб тахмин қилинади.

ИД билан курашиш бўйича ягона фронтнинг ўзи мавжуд эмас. Сурия ва Ироқнинг ҳукумат қўшинлари, АҚШ бошлиқ халқаро коалиция, курдлар, ливан ва ироқ шиялари бир вақтнинг ўзида гуруҳга қарши курашмоқдалар. Ҳарбий ҳаракатлар натижасида ўн минглаб кишилар ҳалок бўлиб, бир неча миллион киши ватанини ташлаб кетди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: