Ҳукумат “Ўзагроэкспорт” раҳбарини истеъфога жўнатди

Дата: 15:50, 04-07-2017.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати “Ўзагроэкспорт” акционерлик компанияси бош директори Жамшид Холмуҳамедовни истеъфога жўнатди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шунингдек, Холмуҳамедов “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси бошқаруви раиси ўринбосари лавозимидан ҳам озод қилинди. Бундан икки кун олдин “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси бошқаруви раиси Одилхон Рустамов ҳам вазифасидан бўшатилган эди.  

Ушбу кадр ўзгаришлари ўтган пайшанба куни 2017 йил биринчи ярим йиллигида экспорт дастурининг ижросига бағишланган видеоселектор йиғилишида бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбари мева сабзавот маҳсулотлари экспорт ҳажмларининг ўта қониқарсизлигига эътибор қаратиб, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси бошқаруви раиси О.Рустамов, “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти бош директори Ж.Холмуҳамедов эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги кўрсатиб ўтган эди. 

 Эслатиб ўтамизки, “Ўзагроэкспорт” компанияси ўтган йил апрелда Ўзбекистонда етиштирилган янги ва қайта ишланган мева сабзавот маҳсулотлари экспорти бўйича монопол оператор сифатида ташкил этилган эди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: