Владимир Спиваков яна Ўзбекистонга Чарли Чаплин даҳосини очди

Дата: 15:31, 18-05-2018.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – Овозсиз кино санъати бугун ҳам дурдона асар сифатида қабул қилиниб, кўплаб ишқибозларига эга бўлиши мумкин – буни таниқли мусиқачи Владимир Спиваковнинг Тошкентда тақдим этилган ўзига хос лойиҳаси исботлаб берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистонликларнинг бадиий раҳбар ва бош дирижёр Владимир Спиваков бошчилигидаги Россия Миллий филармония оркестри билан учрашуви Ўзбекистон Маданият вазирлиги ва ҳомий Алишер Усмоновнинг навбатдаги қўшма лойиҳаси бўлди.

Бу сафар Владимир Спиваков Тошкентга ўзининг энг нодир дастурларидан бирини олиб келишга қарор қилди. Бу Чарли Чаплиннинг “Катта шаҳар чироқлари” “овозсиз фильми”нинг намойиши бўлиб, у Россия Миллий филармония оркестрининг “жонли” чиқиши жўрлигида намойиш қилинди.

Тошкентдаги ягона кеча учун оркестр бутун таркибда етиб келди, лойиҳа пойтахтнинг энг яхши саҳналаридан бири – “Ўзбекистон” Халқаро форумлар саройида тақдим этилди.

Сурат манбаи: http://expert.ru/russian_reporter/2010/50/muzyika-v-dejstvii/media/63748/

Янгилик билан ўртоқлашиш: