Январ-апрелда Ўзбекистон қозоқ буғдойи импортини 32,6% кўпайтирди

Дата: 22:26, 28-05-2015.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – 2015 йилнинг январ-апрелида Қозоғистон Ўзбекистонга қиймати $52,4 млнлик 310,3 минг тонна буғдой ва сули рожь аралашмаси экспорт қилди. Бу 2014 йилнинг муқобил давридагига қараганда ҳажм жиҳатидан 32,6%, қиймати жиҳатидан 41,1% кўпдир, деб хабар қилди ҚР Молия вазирлигининг Давлат харажатлари қўмитаси (ДХҚ).

ДХҚ сайтида эълон қилинган статмаълумотларга мувофиқ, январ-апрелда қозоқ буғдой экспорти 879,5 минг тоннани ёки пул ҳисобида $193,9 млнни ташкил этди.

Ўзбекистондан ташқари қозоқ донининг энг йирик истеъмолчилари Тожикистон – 233,3 минг тонна (+10,3%) ёки $55,8 млнлик (+14,2%), Қирғизистон – 124,6 минг тонна (+6,6%) ёки $22,4 млнлик (-4,7%), Эрон – 91,7 минг тонна (-77,1%) ёки $22,6 млнлик (-78,7%), Италия – 38,1 минг тонна (2014 йилда умуман импорт қилмаган) ёки $15 млнлик, Озарбайжон – 18,9 минг тонна (-92,4%) ёки $4,3 млнлик (-4,7%), Хитой – 18,6 минг тонна (-87%) ёки $5,2 млнлик (-86,4%), Афғонистон – 15минг тонна (-18,9%) ёки $4 млнлик (-4,4%), Туркия – 12,1 минг тонна (-74,4%) ёки $4,6 млнлик (-68,4%) бўлдилар.

Бундан ташқари, Қозоғистон қиймати $25,7 млнлик (-42,3%) 127,8 минг тонна ячмень (-41,1%) экспорт қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: