Январда “Ўзсаноатқурилишбанк”ка тушган нақд пулларнинг учдан биридан кўпини банк ижтимоий тўловларга йўналтирди

Дата: 22:20, 01-03-2016.

Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – Январда “Ўзсаноатқурилишбанк”ка тушган нақд пулларнинг учдан биридан кўпи – 112,5 млрд сўмдан 40,6 млрд сўмини банк ижтимоий тўловларга йўналтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банкдан маълум қилишларича, ҳозирда аҳолини банк кассалари орқали нақд пуллар билан таъминлаш учун қулай шароитлар яратиш мақсадларида банк тизимида 149 тўловлар қабул қилиш пункти, 49 омонат кассаси, 47 махсус касса, 44 кўчма касса ташкил этилди.

Маълумот ўрнида, 2016 йилнинг 1 февралига келиб “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ялпи капитали 877 млрд сўмгача, низом капитали 698 млрд сўмгача ўсди.

$1=2856,64 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: