Йил бошидан бери ЎзРТХБ минерал ўғитлар сотуви кескин ошди

Дата: 15:51, 29-05-2015.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – 2015 йил бошидан бери Ўзбек республика товар хом-ашё биржасида (ЎзРТХБ) минерал ўғитлар сотуви кескин ошди, ва электрон савдолар орқали 112 минг тонна ўғит сотилди. Бу 2014 йилнинг муқобил давридагига қараганда 38% кўп демакдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржадан хабар қилишларича, кўрсатилган муддатда азотли ўғитлар гуруҳи сотувлар ҳажми бўйича барқарор равишда етакчи бўлиб турибди. “Жорий йилнинг деярли 5 ойида азотли ўғитлар сотуви улуши 89% ташкил этиб, ўтган йилдагидан 2% кўпайди. Азотли ўғитларнинг ялпи сотувлари 100 минг тоннани ташкил этиб, ўтган йилги кўрсаткичдан 41% ошди. Трейдерлар фикрига кўра, азотли ўғитлар таклифи ҳажмлари ошгани сабаб ушбу гуруҳ улуши 2% ошган, комплексли ўғитлар кўрсаткичлари 8%дан 6%га қадар пасайган. Шу билан бирга, жисмоний ифодада комплексли ўғитлар сотувлари 1% кўпайган”, - дейилади ЎзРТХБ хабарида.

Шу билан бирга, жорий йилда фосфатли ўғитлар сотувлари 5,2 минг тоннани ташкил этиб, 2014 йилгидан 47% ошди.

Фосфатли ўғитлар таркибида ҳам ўзгаришлар қайд этилди. Аммофос сотуви ҳажмлари ошиши муносабати билан унинг фосфатли ўғитлар умумий таркибидаги улуши ўзгарди. Хусусан, ўтган йили аммофос кўрсаткичлари 97% бўлган бўлса, жорий йилда у 98% етди. Жорий йилда аммофос сотувлари 5,1 минг тоннани ташкил этди (+48%).

Фосфатли ўғитлар таркибида иккинчи ўринда суперфосфат эгаллаб, жорий йилда у 115 тонна сотилди (+9%), дейилади биржа хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: