Йил охирига қадар Тошкентда паспортлар ўрнига id-карталар жорий қилинади

Дата: 18:15, 20-04-2018.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – Йил охирига қадар Тошкентда паспортлар ўрнига id-карталар жорий қилинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат раҳбарининг “Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга мувофиқ, мавжуд паспорт, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (республика ичида), ҳайдовчилик гувоҳномалари бундан истисно, ўрнига ҳар бир фуқаронинг ягона идентификация рақами ва унинг давлат хизматларидан фойдаланишда шахсини тасдиқловчи шахсий маълумотлари киритилган идентификация картаси (ID-карталар) жорий этилади.

Тошкент шаҳрида янги id-карталар 2018 йил 1 ноябргача жорий этилиши зарур.

Сурат манбаи: http://darakchi.uz/ru/42697

Янгилик билан ўртоқлашиш: