Йилнинг 29-ҳафтаси бошига келиб Марказий банк миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 5,25 сўмга туширди

Дата: 12:34, 12-07-2016.

Тошкент. 12 июл. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 29-ҳафтаси бошига келиб Ўзбекистон Марказий банки (МБ) миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 5,25 сўмга (2953,48) туширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Йил бошидан бери банк назоратчиси миллий валюта курсини аста-секин пасайтирмоқда: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38 сўмга, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга, 23 февралдан 5,02 сўмга, 1 мартдан 4,99 сўмга, 10 мартдан миллий валюта курси 5,04 сўмга, 15 мартдан 5,07 сўмга, 22 мартдан 5,02 сўмга, 29 мартдан 4,95 сўмга, 5 апрелдан 5,96 сўмга, 12 апрелдан 5,71 сўмга, 19 апрелдан 5,53 сўмга, 26 апрелдан 5,32 сўмга, 3 майдан 5,43 сўмга, 11 майдан 4,57 сўмга, 17 майдан 4,85 сўмга, 24 майдан 5,25 сўмга, 31 майдан 5,28 сўмга, 7 июндан 4,51 сўмга, 14 июндан 4,85 сўмга, 21 июндан 4,72 сўмга, 28 июндан 4,75 сўмга, 5 июлдан 5,13 сўмга, 12 июлдан 5,25  ($1га 2953,84 сўм) “тушди”.

2015 йил октябри бошидан бери МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирмоқда. Хусусан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга “пасайган” эди.

Катта ҳисобда, МБ ўзининг мустақил валюта сиёсатини олиб бормоқда, иқтисодиётнинг реал тармоғи эса, ўз навбатида, ўз ҳаёти билан яшамоқда. Банк назоратчисига қарата миллий валютанинг қисқа ва узоқ муддатли истиқболдаги курсига ойдинлик киритиш ҳақидаги чақириқлар инкор қилинмоқда.

Кўп эҳтимоли билан, МБнинг сўмга доир ўз режалари мавжуд. Улар бизнеснинг режалари билан қанчалик мос келиши, назоратчини унчалик қизиқтирмайдиганга ўхшайди.

Ва, энг асосийси. Реал бизнес назоратчи курсини анчадан бери кузатмай қўйган ва кўпроқ “қора бозор”даги курсдан келиб чиқмоқда. Айнан шу сабабли ҳам ўзбек сўмининг расмий курси уни кам қизиқтиради. Бундай инкор қилиш бозорнинг давлат томонидан реал назорат қилинишига хизмат қилмайди. Бунинг натижасида иқтисодиётга барча таъсир воситаларидан маҳрум бўлиш мумкин.

Бу эса, энг камида, хавфли.

DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 5 июлда $1 эвазига 6180 сўм таклиф этилган бўлса, 12 июлда 6220 сўм берилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: