ЮНЕСКО бюроси раҳбари Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ўқувчилари сафига қўшилди

Дата: 12:09, 20-05-2014.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – ЮНЕСКОнинг Осиё Тинч океани ҳудудий бюроси директори Хуберт Гизен Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонани бориб кўрди ва унга аъзо бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Кутубхонадан хабар беришларича, Хуберт Гизен бу ердаги ноёб нашрлар тўплами ва маданий меросни сақлаш бўйича қилинаётган ишларга юқори баҳо берган.
“Ҳақиқатдан ҳам бу Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг бой коллекциясида сақланаётган жаҳон тарихи ва билимлари дунёсига ажойиб саёҳат бўлди”, - деб таъкидлаги Х. Гизен.
Юксак мартабали меҳмонга ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакили Криста Пиккат ҳамроҳлик қилди ва у ҳам кутубхонага аъзо бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: