ЮНЕСКО Шахрисабзнинг тарихий марказини Умумжаҳон мероси рўйхатида қолдирди

Дата: 17:28, 29-06-2018.

Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – ЮНЕСКО Шахрисабзнинг тарихий марказини Умумжаҳон мероси рўйхатида қолдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЎзР Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига таянган ҳолда.

Ушбу масала БМТ Умумжаҳон маданий мерослар комиссиясининг Манама шаҳридаги (Баҳрейн) 42-сессиясида кўриб чиқилди. Унда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов раҳбарлигидаги делегация ҳам қатнашди.

“Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўз чиқишида Шаҳрисабз тарихий марказида олиб борилган ишлар маҳаллий аҳоли ҳаётини яхшилаш мақсадида амалга оширилганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, қўмита аъзолари Ўзбекистон ҳукуматининг яқинда қабул қилинган “Ўзбекистонда Умумжаҳон мероси объектларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қарори билан ҳам таништирилди. У Умумжаҳон мероси қўмитаси тавсияларини бажаришнинг аниқ муддатлари кўрсатилган “Йўл харитаси”ни ҳам ўз ичига олади”, - дейилади хабарда.

УМҚ аъзолари орасидаги дебатлар якунлари бўйича қўмита аъзолари ўртасида Шаҳрисабз тарихий марказини ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси Рўйхатида сақлаб қолишни кўзда тутувчи Умумжаҳон мерос қўмитасининг муқобил қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этишга олиб келди.

 

Сурат манбаи: http://kontinentusa.com/istoricheskiy-centr-shahrisabza/

Янгилик билан ўртоқлашиш: