Ўзбек банклари аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга 700 млрд сўмдан зиёд маблағ йўналтирадилар

Дата: 13:17, 11-06-2014.

Тошкент. 11 июн. ЎзТАГ – Жорий йилда ўзбек банклари аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга 700 млрд сўмдан зиёд маблағ йўналтиришни режалаштирмоқдалар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу маблағларнинг 600 млрд сўмдан зиёди “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида, қолган маблағлар бошқа манбалар ҳисобига ажратилади. Бундан ташқари, банклар томонидан ушбу дастур асосида банклари замонавий маиший техника воситаларини ишлаб чиқаришни ошириш ҳисобига аёлларнинг уй-рўзғор ишларини енгиллаштириш ва ушбу техникаларни харид қилиш, олис ва бориш қийин бўлган қишлоқларда гўзаллик салонлари, ателье ва маиший техника воситаларини таъмирлайдиган намунавий асосда маиший хизмат кўрсатиш комплексларини барпо этиш каби лойиҳаларни молиялаштириш режалаштирилган”, - деб таъкидлашди мамлакат Марказий банки матбуот хизматида.
Кейинги 10 йил давомида республикада тижорат банклари томонидан аёллар тадбиркорлигини кредитлаш ҳажми 30 баробардан зиёд ўсди. Ўтган вақт давомида тижорат банклари томонидан аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга 2,6 трлн. сўмдан зиёд кредит маблағлари ажратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: