Ўзбек божхоначилари 21 тонна рангли металлларни ушлаб қолдилар

Дата: 12:54, 12-05-2014.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – 2014 йилнинг бошидан бери ўзбек божхоначилари бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакиллари билан биргаликда хорижга рангли металларни олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ 20 ҳолатнинг олдини олдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Олинган оператив маълумотлар асосида Ғиждувон туманидаги фуқаролардан бирининг уйи текширилди. Хусусан, омборхонани кўздан кечириш жараёнида оператив ходимлар қиймати 4,8 млн сўмлик уч тонна рангли металлни топдилар. Шунингдек, Вобкент туманида истиқомат қилувчи бошқа бир фуқаронинг уйи кўздан кечирилганда қиймати деярли 6 млн сўмни ташкил этадиган 2,38 минг кг рангли металлнии ноқонуний равишда чет элга олиб чиқиб кетиш учун сақланаётганлиги маълум бўлди”, - деб хабар беришди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматида.
Жами, йил бошидан бери ўзбек божхоначилари 21 тоннадан зиёт рангли металларни олиб қўйдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: