Ўзбек чегарачилари Қирғизистонга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари контрабандасини тўхтатиб қолдилар

Дата: 10:54, 18-05-2015.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – 15 май соат 23.15да Ўзбекистон чегара наряди томонидан Сўх тумани Чашма аҳоли пункти яқинида “О 5740 F” қирғиз давлат рақамига эга бўлган Hyundai Porter автомашинаси пайқаб қолинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг (МХХ) Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмитаси баёнотига асосланган ҳолда.

“Автомобиль Ўзбекистондан Қирғизистонга юк ортилганлик аломатлари билан кетмоқда эди. Чегара нарядининг тўхташ ҳақидаги талабига қоидабузар бўйсинмади. Автотранспортни тўхтатиш учун ҳарбий хизматчи осмонга огоҳлантирувчи ўқ узди. Натижада, ҳуқуқбузар автотранспортни қолдирган ҳолда қўшни мамлакат ҳудудида кўздан йўқолди. Автотранспорт кўздан кечирилганда ундан 1,5 тоннапдан ошиқ қалампир маҳсулоти топилди”, – деб таъкидланади МХХ хабарида.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят иши очилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: