Ўзбек дастурчиси “Талаба-контракт” ишланмасини яратишни таклиф қилди

Дата: 10:23, 21-07-2015.

Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда дастурчи Салоҳиддин Шамситдинов томонидан “Талаба-контракт” ишланмаси яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Интеллектуал мулк агнтлигидан хабар беришларича, ишланма ОТМ талабалари бўйича маълумотлар базасини яратиш, бу маълумотлар базасидан фойдаланиб, шартнома асосида таҳсил олаётган талабалар бўйича барча ҳисоботларни автоматик тарзда шакллантириш учун мўлжалланган.

Дастур талабанинг шартнома бўйича қарздорлиги ҳақидаги маълумотлар, талаба учун тўланган барча тўловлар (сана, ҳужжат рақами, ҳисоб рақам эгаси ва унинг исми), талабаларга стипендия тайинлаш ҳақида гуруҳлар бўйича буйруқлар, ОТМ, факултет бўйича ва гуруҳлар бўйича қарздорлар рўйхати кабиларни ўз ичига олади.

Ишланма зарур ҳолатларда ОТМ бўйича тезкор ҳисобот (талабалар контингенти факултет, йўналишлар, курслар, гуруҳлар кесимида) тайёрлаш, маълумотлар базасидан статистик маълумотларни йиғиш ва барча ҳисоботларни автоматик тарзда тайёрлашга ҳам имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: