Ўзбек делегацияси “Ислом террорга қарши” халқаро конференциясида қатнашади

Дата: 09:43, 18-02-2015.

Тошкент. 18 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг расмий делегацияси Саудия Арабистонига “Ислом террорга қарши” халқаро конференциясида қатнашиш учун жўнаб кетди. Ушбу тадбир 22 февралда Маккада бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Делегация ташрифи доирасида Саудия Арабистонининг Ҳаж ишлари бўйича вазири Бандар Муҳаммад Хажжар, шунингдек, Жидда ва Маккадаги Ҳаж тадбирларини ўтказишга масъул бўлган тегишли бошқармалар раҳбарлари билан ишчи учрашувлари бўлиб ўтади. Уларда 2015 йилги Ҳаж зиёратини ташкил қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон ҳукумати қошидаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: