Ўзбек десантчилари Тошкент денгизида сувга сакрадилар

Дата: 12:21, 11-06-2018.

Тошкент. 11 июн. ЎзТАГ – Тошкент ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари Ҳарбий-десант тайёрлаш марказида машғулотлардан кейин парашютдан сакраб, “Тошкент денгизи”га қўнишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, сакрашлар МИ-8 вертолётидан 400 метр баландликдан амалга оширилди. Десантчилар сувга тушгандан кейин парашютдан халос бўлиб, қирғоққача 200-300 метр масофага сузиб бориши керак эди.

Ҳарбийлар сакрашни муваффақиятли амалга ошириб, жанговар шайликлари юқори даражада эканлигини намойиш этдилар. Дам олувчилар учун эса вертолетлар парвози ва парашютларнинг очилиши яхши кўнгилочар томоша бўлди.

Шу билан бирга, десантчилардан вазифани бажариш учун қўниш аниқлигини, парашютдан озод бўлиш бўйича ҳамда тўлиқ аслаҳалар билан йиғим жойигача сузиб бориш бўйича меъёрларни бажариш талаб этилди.

Сурат манбаи: http://stanradar.com/news/full/18156-uzbekistan-usilivaet-gotovnost-k-borbe-s-terrorizmom.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: