Ўзбек дзюдочиси Бокудаги турнирнинг “кумуш”ини қўлга киритди

Дата: 22:28, 15-03-2017.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик спортчи Муҳриддин Тиловов Бокуда бўлиб ўтган “Катта дубулға” сериясига кирувчи Халқаро турнирнинг кумуш медалини қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон термаси аъзоси Муҳриддин Тиловов 60 килограммлик вазн тоифасида иштирок этди. У финалга қадар Оруж Вализода (Озарбайжон), Амартившуна Дашдаваа (Мўғилистон), Эрик Такабатакеларни (Бразилия) енгиб, кумуш медал совриндори бўлди.

Мусобақалар Халқаро дзюдо федерацияси томонидан ташкил қилинди. Унда дунёнинг 30 ортиқ мамлакатидан ташриф буюрган 200 атрофида спортчилар қатнашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: