Ўзбек режиссерининг фильми “Киношок” кинофестивалининг асосий дастурига киритилди

Дата: 13:39, 08-09-2016.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Таниқли ўзбек режиссери Зулфиқор Мусоқовнинг “Куз тафсилотлари” фильми МДҲ, Латвия, Литва ва Эстониянинг “Киношок” 25-юбилей очиқ кинофестивалининг асосий дастурига киритилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Фильм Афғонистондаги урушни бошидан кечирган кишининг мураккаб тақдири ҳақида ҳикоя қилади. Уруш унинг қалбида чуқур из қолдиради. У Ўзбекистонга қайтгач, тасодифан турмага тушиб қолади ва кейинчалик, озод бўлганидан сўнг тақдир унга бахтсиз ёш аёл билан учрашишдек яна бир имконият беради.

“Зулфиқор Мусоқов кинофестивалларда кўп марталаб иштирок этган ва ўз фильмлари билан долзарб мавзуларони кўра олиши, уларни янги томондан кўрсатишини, барча учун қизиқарли қила олишини исботлаган”, – деб таъкидлашди конкурс ташкилотчилари.

Фильм намойиши 9 сентябрга режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: