Ўзбек шахматчилари Олимпиаданинг бешинчи турида муваффақиятли қатнашдилар

Дата: 16:42, 08-09-2016.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбек шахматчилари Бокуда (Озарбайжон) бўлиб ўтаётган 42-Бутунжаҳон Шахмат олимпиадасининг бешинчи турида муваффақиятли қатнашдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Рустам Қосимжонов бошчилигидаги эркаклар термаси Суринам термаси устидан ғалаба қозонди. Бугунда ўзбек шахматчилари Мўғилистон термаси билан беллашади.

Ушбу турда Ўзбекистон аёллар термаси ҳам турнир мезбонлари устидан 3-1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бугун эса жамоа Словения термаси билан баҳслашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: