Ўзбек спортчилари кадетлар ўртасида Осиё чемпионатида уч медални қўлга киритишди

Дата: 12:54, 12-05-2014.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – Таиландда кадетлар ўртасида спорт кўпкураши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бугунга қадар Ўзбекистон вакиллари учта медални қўлга киритдилар, улардан биттаси олтин медалдир. Грек-рим услубида курашда Илҳом Бахромов 50 кггача бўлган вазн тоифасида олтин медални олди, Жасурбек Ортиқбоев эса 42 кггача вазнда “бронза”га эга бўлди. Эркин кураш устаси Сардорбек Холматов 85 кггача вазн тоифасида бронза медални олди” - деб таъкидлашди Ўзбекистон Спорт кураши ассоциациясида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: