Ўзбек спортчиси Озарбайжондаги дзюдо бўйича халқаро турнирда “бронза” медални қўлга киритди

Дата: 12:55, 12-05-2014.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – Озарбайжон пойтахти Бокуда дзюдо бўйича “Катта шлем” сериясига кирувчи халқаро турнир бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Турнирда 41 мамлкатдан келган 247 спортчи иштирок этди. Ўзбекистон тарафини 13 дзюдочи ҳимоя қилди. Шарофиддин Лутфиллаев 60 кггача бўлган вазн тоифасида “бронза”ни олди. Бунинг учун у финалда Озарбайжонлик курашчини атига 40 секундда енгди”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Дзюдо федерацияси матбуот хизматида.
81 кггача бўлган вазн тоифасида эса Яхъё Имомов совринли ўринлардан бирини эгаллашига бир баҳя қолди. Учинчи ўрин учун бўлган баҳсда у Канадалик дзюдочига курашни бой бериб қўйди. Сарвар Шомуродов (73 кггача вазнда) ҳам ғалабага бир неча поғона қолганда курашни тўхтатди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: