Ўзбек тадбиркорлари ДХШ асосида чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиб кетиш ҳуқуқини оладилар

Дата: 15:40, 22-05-2018.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – 1 августдан ўзбек тадбиркорлари давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиб кетиш ҳуқуқини оладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, 2018 йил 1 августдан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш фаолиятини амалга ошириш учун туман ва шаҳар ҳудудлари тадбиркорлик субъектларига давлат-хусусий шериклик асосида чиқинди тўплаш шохобчаларида лозим даражадаги тозаликни таъминлаш, шунингдек, маиший чиқиндиларни мустақил равишда саралаш шарти билан бириктириб берилади.

Таъкидланишича, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига давлат-хусусий шериклик асосида бириктириб бериш фақат танлов асосида, ноль ставкадан бошланувчи электрон аукцион йўли билан “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади.

Шунингдек, жисмоний шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари оммавий шартномалар асосида кўрсатилиши белгиланмоқда.

Сурат манбаи: https://news.rambler.ru/ecology/37705535-v-tashkente-podorozhaet-vyvoz-musora/

Янгилик билан ўртоқлашиш: