Ўзбек талабаларига стипендиялар тўлаш тартиби ўзгартирилди

Дата: 16:13, 24-08-2016.

Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – Ўзбек талабаларига стипендиялар тўлаш тартиби ўзгартирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Олий Ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қўшма қарори билан Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтидаги хабарда.

Унда Тошкент давлат юридик  университети (ТДЮУ) талабаларига тегишли қатор ўзгаришлар кўзда тутилган.

Хусусан, қайта ўзлаштириш учун берилган бир ойлик муддатда академик қарздорлигини бартараф этмаган ТДЮУ талабаси кейинги семестрга (курс) ўтказилиб, кейинчалик академик қарздорлигини ёпган ҳолда унга стипендия қарздорликдан кейинги ойдан бошлаб тайинланади. Стипендия тайинлашда талабанинг ўқув семестри охиригача бўлган давомати (рейтинги) коэффициентлари қўлланиши таъкидланган.

“Рейтинг назоратидан бирини хужжат билан тасдиқланган сабабга кўра топширмаган талабага стипендия академик қарздорликка эга қайта ўзлаштириш учун бериладиган муддат учун тўланади. Тўлов рейтинг назорати яхши топширилган ҳолдагина амалга оширилади”, - деб таъкидланади хужжатда.

Шунингдек, мамлакат ОТМ академик қарздорликка эга талабаларига стипендиялар тўлаш тартиби ҳам ўзгартирилган. Тегишли хужжат билан тасдиқланган касаллиги ва бошқа арзирли сабабларга кўра академик қарздорликка эга талабалардан академик қарздорлигини белгиланган муддатларда бартараф этилган тақдирда стипендия олиб қўйилмайди”, - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, йўриқномага бакалавриат даражасида факультет деканати кўзда тутилмаган ОТМ стипендия комиссияси таркибига доир ўзгартиришлар ҳам киритилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: