Ўзбек товар хом-ашё биржаси “Ягона ойна” хизматини жорий этди

Дата: 18:00, 08-05-2014.

Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – Бугун Ўзбек товар хом-ашё биржаси “Ягона ойна” дастурий мажмуасини жорий этди. Мажмуа биржадаги барча савдо иштирокчиларини марказлашган ҳолда рўйхатдан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизимидан иборат, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Лойиҳани амалга оширишдан мақсад – биржадаги аккредитация жараёнларини оптималлаштириш, савдо иштирокчиларига қўшимча қулайликлар яратишдан иборат. Янги хизматлар трейдерларга барча керакли хужжатларни ЎзРТХАБнинг ахборот портали орқали тайёрлаш имконини беради.
Янги тизим жорий этилиши билан савдо иштирокчиларини аккредитациядан ўтказиш битта хужжатлар пакети ёрдамида амалга оширилади. Бунга қадар иштирокчилар ҳар бир платформа учун алоҳида хужжатлар йиғимини топширар эдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: