Ўзбек ёшларининг 73% олий маълумот олишни муҳим деб ҳисоблайди

Дата: 10:22, 18-06-2015.

Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – Ўзбек ёшларининг 73% олий маълумот олишни муҳим деб ҳисоблайди, деб хабар беради чоршанба куни “Газета.uz” “Ижтимоий фикр” Жамоатчилик фикрини ўрганиш марказига асосланган ҳолда.

Сўров ёшларнинг маънавий, ҳаётий ва маданий қадриятларини ўрганиш мақсадида ўтказилган.

Нашрга марказдан хабар қилишларча, сўров Тошкент, Қорақалпоғистон ва 12 вилоят марказларида ўтказилган бўлиб, унда 18дан 30 ёшгача бўлган 1,1 минг ёшлар қатнашганлар.

“Сўров олий маълумот ёш авлоднинг ҳаётий қадриятларида марказий ўринлардан бирини эгаллашини кўрсатди. Агар 2010 ва 2011 йиллардаги сўровларда ёшларнинг учдан бири олий маълумотнинг муҳимлигини таъкидлаган бўлса, 2013 йилда ҳар иккинчи ёш ёки уларнинг 57,2%, 2015 йилда эса 73% ана шу фикрда бўлган”, – дейилади мақолада.

Бундан ташқари, оила ҳам ёшлар қадриятларида муҳим ўрин эгаллайди. Ёшларнинг мутлақ кўпчилиги оиланинг тарбиядаги муҳим ролини ажратиб кўрсатганлар. Бошқа муҳим омиллар сифатида ёшлар яна ўқув муассасалари, маҳалла, ОАВ ва телевидениени кўрсатиб ўтганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: