Ўзбекистон ҳарбий шифокорлари АрХЎ-2019 да етакчилик қилмоқда

Дата: 13:45, 09-08-2019.

Тошкент. 9 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳарбий шифокорлари Халқаро армия ўйинларда (АрХЎ–2019) етакчилик қилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистонда V армия халқаро ўйинлари доирасида ўтказилаётган "Ҳарбий-тиббий эстафета" иштирокчилари 6-7 август кунлари танловнинг иккинчи шартида – кичик ва ўрта тиббиёт ходимлари ва ҳайдовчилар ўртасида "Индивидуал маҳорат"нинг биринчи босқичидаги тўсиқларни бартараф этиш комплекс машқ бажариш бўйича беллашдилар", - дейилади Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, эркаклар ўртасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу мусобақада Ўзбекистоннинг уч нафар вакили: Ҳокимбек Мадаминжонов (317 балл), Шоҳрух Ибрагимов (310 балл) ва Валижон Бегалиев (308 балл) энг яхши натижага эришдилар.

Ўзбекистон терма жамоаси аёллар ўртасида Лилия Манасипова 281 балл тўплади. Иккинчи ўринда Россия вакиласи Виктория Басаркина (271 балл). Учлик Россия иштирокчиси – Мария Нечипоренко (270 бал) томонидан ёпилди.

Ушбу мусобақанинг алоҳида номинациясида ҳайдовчилар таркиби орасида биринчи ўринда ўзбекистонлик иштирокчи – Хайрулло Олимов (321 балл) бормоқда. Иккинчи ўринда Қозоғистон вакили Нуржан Соғиндиқов (285 балл). Учинчи йўналиш ўзбекистонлик Баҳодир Атаханов (281 балл) томонидан ёпилди.

Сурат манбаи: mudofaa.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: