Ўзбекистон авиаташувчиси мутахассислари ҳайвонларни ЕИ стандартлари бўйича ташишни ўргандилар

Дата: 18:41, 03-07-2017.

Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон миллий авиакомпанияси ходимлари Халқаро хаво транспорти уюшмасининг (IATA) “Ҳайвонларни ташиш қоидалари” дастур бўйича ўқишдан ўтдилар, бу эса келажакда ҳайвонларни ЕИ мамлакатларига ташиш имконини беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МАК маълумотларига кўра, IATA қоидалари (Live Animals Regulations) – бутун дунёда тан олинган стандарт бўлиб, унинг асосида хавфсизлик, гуманизм ва иқтисоий самарадорлик каби меъёрлар ётади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ўқув машқ марказида бўлиб ўтган машғулотларни Франкфурт аэропортининг Fraport AG Терминал ва перронни бошқариш бошқармаси компаратив хавфсизлик бўлимининг ҳайвонлар бўйича маслаҳатчиси Ребекка С. Макнил (Rebecca C. McNeill) ўтказди.

Иштирокчилар ЕИ ҳудудига тирик ҳайвонларни қўлда, багажда ва юк сифатида олиб кириш қоидалари, алоҳида йўналишлар тизими, юкни жўнатувчи ва авиакомпания мажбуриятлари, контейнерларга қўйиладиган талаблар, фавқулодда ҳолатлардаги ҳаракатлар қоидалари билан танишдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: