Ўзбекистон БАА резидентлари учун 30 кунга визасиз режим жорий этмоқда

Дата: 16:24, 30-12-2019.

Тошкент. 30 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) резидентлари учун 30 кунга визасиз режим жорий этмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йил 20 мартдан бошлаб БАА фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан бошлаб 30 кун муддатга, 2020 йил 1 январдан эса БАА резиденти мақомини олган хорижий давлат фуқаролари учун визасиз режим белгилансин", - дейилади 28 декабрь куни президент томонидан имзоланган тегишли ҳужжатда.

Агар БАА хусусий компания ёки давлат секторида ишласа, мамлакатда бизнесини инвестиция қилса ёки кўчмас мулк сотиб олса хорижий фуқаролар БАА резиденти мақомини олиши мумкинлиги таъкидланганг.

 

Сурат манбаи: zhzh.info

Янгилик билан ўртоқлашиш: