Ўзбекистон бокс бўйича жаҳон чемпионати умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади

Дата: 16:38, 23-09-2019.

Тошкент. 23 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон бокс бўйича жаҳон чемпионатининг умумий ҳисобида биринчи ўринни эгаллади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистонлик спортчилар Екатеринбургда (Россия) бокс бўйича ХХ жаҳон чемпионатида 5 та – учта олтин, битта кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди. Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон спортчилари бутун дунёдаги 79 жамоа орасида 1-ўринни эгаллади, чемпионатда 362 та энг яхши боксчилар иштирок этди", - дейилади Ўзбекистон бокс Федерацияси матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, Зоиров Шаҳобиддин (52 кг гача), Мирзахалилов Миразиз (57 кг гача) ва Жалолов Баҳодир (+91 кг) "олтин"ни қўлга киритиб, бокс бўйича Жаҳон чемпиони, Рузметов Дилшодбек (81 кг гача) – "кумуш", Батуров Бобоусмон (69 кг гача) – "бронза"ни қўлга киритди.

Сурат манбаи: olympicboxing.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: