Ўзбекистон боксчилари Атировдаги турнир 6 совринни қўлга киритдилар

Дата: 19:46, 04-05-2017.

Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – Бокс бўйича Ўзбекистон термаси Атиров шаҳрида (Қозоғистон) бўлиб ўтган IX халқаро турнирда 6 совринни қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Бокс федерацияси маълумотларига кўра, улар орасида 4 кумуш ва 2 бронза медаллар бор.

Кумуш совринларни Фозил Абдумуродов (49 кггача вазн тоифаси), Сардор Музафаров (60 кггача), Фазлиддин Мелибоев (69 кггача) ва Козим Мардонов (75 кггача) қўлга киритдилар.

Абдулла Қўчқоров (52 кггача) ва Алишер Ҳабибуллаев (75 кггача) турнирнинг бронза совриндорлари бўлишди.

Турнирда 8 мамлакатдан 100 атрофида спортчи қатнашди. Улар орасида Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Мўғилистон, Хитой, Қозоғистон боксчилари бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: