Ўзбекистон Бош консуллиги РФ ҳудудида эски намунадаги паспортдан фойдаланиш тартибини тушунтирди

Дата: 22:18, 11-07-2016.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бош консуллиги РФ ҳудудида эски намунадаги паспортдан фойдаланиш тартибини тушунтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Россия ИИВ Иркутск вилояти бўйича ББ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг нобиометрик намунадаги паспорти улар хужжатда кўрсатилган муддат тугамаган бўлса, фақат йўл хужжати сифатида унинг эгаси Ўзбекистон Республикасига қайтиши учун, - шу жумладан, транзит билан учинчи давлатлар ҳудудлари орқали, - ишлатилиши мумкин”, - деб хабар беради РФ миграцион хизмати Ўзбекистон Бош консуллигига асосланган ҳолда.

Тушунтирилишича, биометрик паспортлари бўлмаган Ўзбекистон фуқароларининг Россиядан ташқарига чиқарилиши фақат қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилганидан сўнг амалга оширилади. Ушбу тартиб 2018 йил 1 июлгача амал қилади.

Шунингдек, РФга кириш учун Ўзбекистон фуқаролари биометрик паспортга эга бўлишлари зарурлиги эслатилган.

“Нобиометрик паспортга эга бўлмаган Ўзбекистон фуқароларидан вақтинчалик яшашга рухсат, патент бериш ва уни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризалар қабул қилинмаяпти”, - деб таъкидланади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, 2016 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги паспортга эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари РФ ҳудудига нафақат кира олмаган, балки чиқа ҳам олмаган эдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: