Ўзбекистон БТТ йиғилишини ўтказиш ҳуқуқини олди

Дата: 12:08, 09-06-2014.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – Бутунжаҳон туристик ташкилотининг Ижроя кенгаши ўзининг 99-йиғилишини Самарқанд шаҳрида ўтказиш учун овоз берди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бу ҳақидаги қарор ташкилотнинг Сантьяго-де-Компостела (Испания) шаҳрида бўлиб ўтган сессиясида қабул қилинди. Навбатдаги йиғилиш шаҳрини сайлаш БТТ Ижроя кенгаши аъзоларининг очиқ овоз бериш йўли билан аниқланди. Кенгашнинг барча аъзолари ушбу шаҳарни ёқлаб овоз бердилар. Йиғилишнинг қадим Самарқандда ўтказилиши бутун ҳудуд учун муҳим воқеа бўлади. Бундан йигирма йил олдин Буюк ипак йўли бўйича туризмни ривожлантириш халқаро лойиҳаси иштирокчиларининг Самарқанд декларацияси қабул қилинган эди. 2004 йилдан бошлаб эса ушбу шаҳарда БТТнинг Кўмак идораси ишлаб турибди”, - деб қайд этишди “Ўзбектуризм” компанияси матбуот хизматида”.
Режага мувофиқ, йиғилиш октябрь ойида бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: