Ўзбекистон делегацияси Эр-Риёддаги иқтисодий форумда қатнашади

Дата: 13:06, 12-05-2014.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги мамлакат делегацияси “Араб давлатлари лигаси – Марказий Осиё + Озарбайжон” Иқтисодий форумининг биринчи сессиясида қатнашади. Ушбу тадбир 2014 йил 13 май куни Саудия Арабистони пойтахти Эр-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Эслатиб ўтамизки, тадбирда қатнашиш ҳақидаги таклиф ўзбек томонига яқинда Тошкентга расмий ташриф билан келган Саудия Арабистони Қироллиги Ташқи ишлар вазири ўринбосари Юсуф бин Тарада ал-Саъдун томонидан топширилганлиги ҳақида 28 апрелда хабар қилган эдик. Ўшанда САҚ Ташқи ишлар вазири А. Комилов томонидан қабул қилинган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: