Ўзбекистон делегацияси ШҲТ аъзо давлатларнинг Чэндудаги навбатдаги йиғилишида иштирок этади

Дата: 10:42, 10-11-2015.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси делегацияси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг Ченду шаҳридаги (Хитой) навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақида ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

10-12 ноябрда бўлиб ўтадиган йиғилиш фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш масалаларига бағишланиши ҳам айтиб ўтилган.

“Йиғилишда 2005-йилда имзоланган ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим низомларини амалга ошириш доирасида тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларда чора кўриш масалаларини муҳокама қиладилар”, - дейилади ТИВ хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: