Ўзбекистон футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида БААни енга олмади

Дата: 16:40, 13-10-2014.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – Футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати иккинчи турида Ўзбекистон термаси БАА билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўйиннинг илк дақиқалари тенг курашлар остида ўтганига қарамай, ҳисобни очиш амирлик футболчиларга насиб этди. Ўйиннинг 23-дақиқасида стандартдан оширилган тўпни Адбуллоҳ Ғаним бош билан Дилшод Ҳамроев дарвозасига тўғирлаб қўйди ва ҳисобни очди. Аммо, жамоалар танаффусга барибир дуранг натижа билан чиқиб кетишди – Элдор Шомуродов қанотдан узатилган тўпни дарвозага боши билан тўғирлаб қўйди ва ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлиб бошидан Равшан Ҳайдаров шогирдлари ташаббусни ўз қўлларига олишга уринишди ва бир неча ҳавфли ҳужумлар уюштиришнинг уддасидан чиқишди. Шундай ҳужумларнинг бирида Забиҳилло Ўринбоев барчадан аниқ ҳаракат қилди ва рақиби дарвозасини ишғол этди. Учрашув шундай ҳисобда якунига етиб бораётган паллада эса, амирлик футболчилар ҳисобни тенглаштиришнинг уддасидан чиқишди. Рақибларимиз ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи дақиқа ўтиб бораётган пайтда яна бир стандарт вазиятни голга айлантира олишди ва ҳисоб 2:2га айланди”, - деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.

14 октябрда бўлиб ўтадиган учинчи турда Ўзбекистон Австралияга қарши ўйнайди, БАА ёшлари эса Индонезияга қарши майдонга тушади. Ўзбекистон ва Австралияда ҳозирда 4тадан очко бор, БАА эса 2, Индонезияда 0 очко бор.

Эслатиб ўтамизки, илгари Равшан Хайдаров шогирдлари Индонезияни 3:1 ҳисобида енгган эдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: