Ўзбекистон Германиянинг фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасидаги тажрибасини таҳлил қилмоқда

Дата: 15:35, 28-05-2014.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Адлия вазирлигида Германиянинг фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасидаги тажрибасини таҳлил қилишга бағишланган семинар ташкил қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Адлия вазирлигидан хабар қилишларича, Германия Федератив Республикасидаги фуқаролик жамиятининг таркиби, фуқаролик жамиятлари институтларининг жамият билан ўзаро муносабатлари, уларнининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиш чоралари, аҳолининг фуқаролик фаоллиги таҳлилдан ўтказилди.
Муҳокамаларда қатнашчилар Ўзбекистон ва Германиядаги жамоатчилик қадриятлари орасидаги фарқларнинг ўзига хос жиҳатлари, буларни Ўзбекистондаги фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича чораларни ишлаб чиқишда ҳисобга олиш зарурлиги айтиб ўтдилар.
Шунингдек, ГФР фуқаролик жамияти институтлари билан ишлаш тажрибасидан Ўзбекистондаги фуқаролик жамиятини ривожлантиришда фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари тармоғининг ривожини статистик жиҳатдан кузатиш услубияти ишлаб чиқилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: