Ўзбекистон Гулнора Каримованинг Россиядаги кўчмас мулкини хибсга олишни сўради

Дата: 19:37, 24-08-2017.

Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бош прокуратураси Россия ҳукуматидан Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг Гулнора Каримованинг кўчмас мулкларини ҳибсга олишни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақида “Интерфакс”га РФ Бош прокуратураси матбуот хизматида хабар қилишди.

“Россия Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан Гулнора Каримова жиноий иши бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақида сўров келди. Унда кўчмас мулк объектларини ҳибсга олиш сўралган”, - дейилади хабарда.

Хабарда айни дамда сўров кўриб чиқиш жараёнидалиги айтиб ўтилган. “Ўзбек томонига хабарига кўра, сўровда кўрсатилган маълумотлар махфий”, - деб қўшимча қилишди матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Гулнора Каримовага нисбатан 2001-2013 йилларда уюшган жиноий гуруҳ таркибида содир этилган таъмагирлик, солиқлар тўлашдан бош тортиш катта миқдорда давлат ва бошқа шахслар мулкини ўзлаштирганлик бўйича жиноий иш очилган эди. 2015 йил августда суд уни 5 йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилган эди.

Ўтган жумада Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Гулнора Каримовага нисбатан бошқа айбловлар бўйича тергов давом этаётганини, у хибсга олинганини хабар қилган эди. Унинг икки жиноий иш бўйича келтирган зарари деярли $2 млрдни ташкил этган. Ўзбекистон гуруҳнинг 12 мамлакатдаги, жумладан, Россиядаги $1,5 млрддан кўп миқдордаги активларини хибсга олиш ҳаракатига тушган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: