Ўзбекистон Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида бош консуллик очишни режалаштирмоқда

Дата: 13:47, 21-08-2019.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида бош консуллик очишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"19 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Пекин шаҳрида (Хитой) Давлат кенгаши аъзоси, Хитой халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, ТИВ раҳбарлари икки томонлама кун тартиби, айрим халқаро ва минтақавий муаммолар билан боғлиқ қатор долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

"Жанубий Хитойнинг сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий, таълим ва маданий маркази бўлган Гуанчжоуда Ўзбекистон бош консулхонасини очиш таклифи муҳокама қилинди", – дейилади хабарда.

Шунингдек, Вазирлар бош вазир Абдулла Ариповнинг Хитойга ва Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцяннинг Ўзбекистонга расмий ташрифлари кун тартиби ва дастурини амалий жиҳатдан кўриб чиқдилар.

Бундан ташқарик, учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш билан боғлиқ бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Хабар қилинишича, 19 август куни А.Комилов ва Ван И Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллигини нишонлаш ҳамда Пекиндаги мамлакат элчихонасининг янги биноси очилиши муносабати билан тантанали маросимда иштирок этишди.

Сурат манбаи: ktk.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: