Ўзбекистон Кубогининг чоракфиналида “Пахтакор” рақибини хоккей ҳисобида “янчиб” ташлади

Дата: 13:18, 11-06-2014.

Тошкент. 11 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда футбол бўйича 2014 йилги Ўзбекистон Кубоги чоракфиналининг илк ўйинлари бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўйин кутилмаган ҳолда бошланди. Биринчи дақиқанинг ўзидаёқ Хуршид Йўлдошев “Пахтакор” дарвозаси ёнидаги тушунмовчиликдан фойдаланиб, гол урди. 13-минутда эса Машарипов учиб келаётган тўпни тўхтатмасдан тепган ҳолда ҳисобни тенглаштирди. Шундан кейин “Пахтакор” ўзига келиб олди ва яна учта гол урди. Тўпларнинг иккитаси Хакимов томонидан, биттаси эса Аббос Махсталиев томонидан киритилди. Жамоалар танаффусга 1:4 ҳисоби билан чиқиб кетдилар. Иккинчи таймда ҳам вазият ўзгармади. 77-дақиқада Каримов ҳисобни янада оширди, икки минутдан кейин заҳирадан тушган Сергеев олтинчи голни киритди. Ўйин якунланаётган пайтда Каримов яна бир голни ўз ҳисобига ёзди ва умумий ҳисоб 1:7 бўлди. Бу ҳисоб “Пахтакор”ликларга мамлакат кубогининг ярим финалига чиқишга  имконият берди. Жавоб учрашуви хеч нарсани ҳал қилмийди”, - деб қайд этишди “Пахтакор” ФК матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: