Ўзбекистон махсус хизматлари Тожикистондан 30 кг героин контрабандасининг олдини олдилар

Дата: 11:58, 05-02-2016.

Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ – Ўзбек чегарачилари Тожикистондан навбатдаги йирик наркотиклар партияси контрабандасининг олдини олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Куч тизимлари қўшни республикалик наркосотувчилар томонидан ўзбек-тожик чегараси участкаларидан бирида жиҳозланган икки махфий омборни топиб олдилар. Уларни кўздан кечириш давомида спорт сумкаси ичидан ёпишқоқ лентага ўралган 29 қадоқ кукунмонанд модда солинган қоп топилди”, - дейилади МХХ хабарида.

Ўтказилган экспертиза қадоқларда кучли таъсир қилувчи наркотик – героин борлигини аниқлади. Топилган наркотик моддаларнинг умумий оғирлиги 30 кг атрофидани ташкил қилди.

Наркотиклар топилиши факти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246 (контрабанда) ва 273 моддалари (наркотик ва психотроп моддаларни ноқонуний тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш ёки бошқа ҳаракатлар) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Олинган маълумотларга кўра, қўшни республикадан асосан Афғонистонда етиштирилган героин олиб келинмоқда. Уларнинг миқдори доимий равишда кўпаймоқда. Фактларнинг гувоҳлик беришича, жиноят гуруҳларининг ҳаракатлари билан Тожикистон ҳудуди Афғонистондан олиб ўтилаётган наркотикларни ташиш бўйича транзит коридорига айланди. Фақат 2015 йилнинг ўзида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг келишган ҳаракатлари натижасида жами 1,4 тонна наркотиклар йўқ қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: