Ўзбекистон мактабларида Навоий ва Бобур асарларини ўқиш ойлиги ўтказилмоқда

Дата: 17:52, 04-02-2016.

Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон мактабларида Алишер Навоийнинг 575 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бубурнинг 533 йиллигига бағишланган уларнинг асарларини ўқиш ойлиги ўтказилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигидан маълум қилишларича, тадбир режасига адабиётчи олимлар, ёзувчи-шоирлар билан учрашувлар киритилган.

Мактабларда ойликни ўтказиш юзасидан методик тавсия тайёрланиб, улар асосида умумтаълим мактабларида семинарлар ўтказилади.

Ёш педагоглар ўртасида мутафаккирларнинг мактаб дарсликларида ўрганиладиган асарлари бўйича “Энг яхши дарс ишланмаси”, “Энг яхши тадбир ишланмаси” кўрик-танловлари ўтказилади. Таълим муассасаларида Навоий ва Бобур сиймоси, ҳикматли сўзлари, ижоди ва фаолияти акс этган кўргазмалар ташкил этилади.

Тошкент мактабларида “Навоий ва Бобур ижоди шайдосиман”, “Аждодларга муносиб фарзанд бўлайлик” мавзуларида диктант, баён ва иншолар танлови, “Ғазалхон ўқувчи”, “Рубоийлар ихлосманди” кўрик-танловлари ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: