Ўзбекистон Марказий банки етти ҳафтадан бери миллий валютани 14 сўмдан зиёдга пасайтирмоқда

Дата: 12:08, 17-11-2015.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки етти ҳафтадан бери америка долларига нисбатан миллий валюта курсини 14 сўмдан зиёдга пасайтирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу сафар миллий валюта 14,53 сўмга қадрсизланди: 17 ноябрдан бошлаб курс 2721,12 сўм даражасида белгиланган бўлиб, 10 ноябрда ушбу курс 2706,59 сўм даражасида эди.

Эслатиб ўтамизки, ушбу тамойил 6 октябрдан бери давом этиб келмоқда. Ўшанда ўзбек валютаси америка долларига нисбатан 14,08 сўмга тушган эди.

Шу билан бирга, 2015 йил бошидан бери, 29 сентябрга қадар сўм ҳафтасига 5 сўм ва ундан кўпга арзонлашаётган эди.

Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг янги курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: